Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БААда ишлаш учун Ўзбекистонда муҳожирлар тайёрланади
25.08.2020 10:48,  
592

Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликларидаги меҳнат бозорида муҳожирлар учун катта иш ўрнини эгаллаш истагини билдирган. "Подробно.уз" нашрининг хабар беришича, уч йўналишда мигрантлар Тошкент ва Сирдарёда ўқитилади. 

"БАА билан ҳамкорликда диверсификация қилиш бўйича катта дастур ишлаб чиқилмоқда. Дастурнинг мақсади айрим мамлакатлардан келган муҳожирлар сонини камайтириш ва Марказий Осиёдан, хусусан, Ўзбекистондан келган муҳожирлар сонини кўпайтиришдир. Март ойида ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида ушбу мамлакат Меҳнат вазирлиги ва иш берувчилар билан шартномалар имзоланди", - деди Халқаро пресс-клуб йиғилишида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон ушбу мигрантларни ўқитиш учун учта йўналишда - меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш, қариялар уйида хизмат кўрсатиш ва такси ҳайдаш бўйича Тошкент ва Сирдарёда ўқув марказларини очишни режалаштирмоқда.

"Бунинг учун муҳожирлар камида 500-600 инглизча сўзларни, 300 га яқин арабча сўзларни ва ИТ-технологиялар соҳасидаги қонун ҳужжатларини билишлари керак", - деди Муҳитдинов.

Аҳолиси 9,9 миллион киши бўлган БАА, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, олтинчи энг йирик муҳожирларни иш билан таъминлайдиган мамлакат саналади. 2019 йил Кўрфаз мамлакатида 9 миллион хорижлик меҳнат қилган. Мамлакат ташқи миграция бозорини асосан, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдан келган одамлар ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан