Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоролик аёл коронавирусдан вафот этди
29.06.2020 17:21,  
508

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, жорий йил 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

У «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража» ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Бухоро вилоятидаги шифокорларимиз билан бир қаторда мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассисларининг ҳам назоратида бўлиб, улар иштирокида консилиумлар ўтказиб келинган. 

Бироқ мутахассисларимизнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Айни вақтда, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этгандар сони 23 кишига етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан