Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоролик фермер бедасини пайҳон қилган қарияни уриб ўлдирди
13.04.2020 09:52,  
2467

Жорий йилнинг 28 март куни соат 17:30 да Қоракўл тумани Ўтиқ-Дўрман қишлоғида яшовчи, 28 ёшли Б.Д. “Шоҳжахон чорва замини” фермер хўжалигига қарашли чўл ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, 58 ёшли Н.Х., нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, натижада Н.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 6 апрел куни шу ерда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, жанжал, гумонланувчи Н.Х., га тегишли бўлган қўй подаси, Б.Д., нинг беда ўтлари экин майдонига кириб пайҳон қилганлиги сабаб бўлган.

Жиноят иши бўйича Б.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан