Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда бобурийлар даврига оид қўлёзмалар кўргазмаси очилди
12.02.2020 18:35,  
123

Ҳиндистондаги Рампур шаҳрида машҳур Роза кутубхонаси мавжуд. 1774 йилда ташкиллаштирилган кутубхонада 17000 га яқин қўлёзмалар, ичида 4413 дона расмлари бўлган 150 та расмли китоблар, 5000 та миниатуралар, 83000 та қадимий китоблар ҳамда 3000 та исломий хаттотлик намуналари сақланади.         

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Рампур кутубхонасида бобурийлар даврига оид қўлёзмалар ва миниатуралар кўргазмаси очилди деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.

Кўргазмада нодир қўлёзмалар, Бобур асарларидан парчалар, Амир Темур ва унинг авлодлари - Захириддин Муҳаммад Бобур, Шоҳжаҳон, Аврангзеб Оламгир тасвирланган миниатюралар, ўша давр китобларига оид расмлар, шунингдек бадиий асарлар намойиш этилган.

Рампурдаги кутубхонада “Девони Бобур”нинг асл нусхаси сақланади.

"Кутубхонада Зоҳириддин Муҳаммад Бобур ва ўрта асрлар Ҳиндистонига оид Бобур авлодлари Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган даврга оид бой қўлёзмалар тўплами мавжуд. Уларнинг орасида илоҳиёт, шеърият, тиббиёт, илм-фанга оид кўплаб қўлёзмаларни топишингиз мумкин ва ҳар бир асарнинг ўз тарихи бор. Кутубхонадаги энг қимматли қўлёзмалардан бири, шубҳасиз, “Девони Бобур” бўлиб, унда Бобурнинг ўзи қўли билан ёзилган сатрлар мавжуд. Бундан ташқари, сиз Ўрта Осиё ҳақида кенг қўлёзмалар тўпламини топасиз, чунки уларнинг кўпгина муаллифлари қадимги Мовароуннаҳрдан”, — дейди шарқшунос олим Нахи Аббос Каифий.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 14 феврал куни буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги кенг миқёсда нишонланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан