Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Фарғона вилоятида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 3 нафари Фарғона вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 156 нафар бемор соғайиб, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор қолмоқда. Яъни, водий вилоятлари ичида Фарғона коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2046 нафарни ташкил этмоқда.