Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда коронавирус тарқатишда айбланаётган мусулмонлар шифохоналарга олинмаяпти
26.04.2020 04:33,  
1654

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланаётган инсонлар сони тезлик билан кўпаётгани учун иқтидордаги миллатчи Ҳиндистон халқ партияси (БЖП) аъзолари, мусулмонларни коронавирус тарқатишда айбламоқда.

Euronews нашрининг хабар беришича, ҳинд ҳукумати мамлакатдаги Covid-19 воқеаларининг катта қисмини мусулмон жамоаларининг март ойи бошида ташкиллаштирган диний йиғилиши билан боғлиқ эканлигига ишонмоқда.

Сўнгги ойларда ислом динига қарши нафрат ортган Ҳиндистонда, коронавирус эпидемияси натижасида яна мусулмонлар нишонга олиниши мумкинлигидан халқаро ҳамжамият ташвиш билдирган.

Уттар Прадешир штатидаги касалхоналар Коронавирус аниқланган мусулмонлар шифохонага қабул қилинмаслиги борасида рекламалар чоп этган. Баъзи ерлардаги дорихоналар эса мусулмон ҳиндларга дори сотмаяпти.

Ўтган ҳафта маҳаллий ОАВлар, Жарканд штатида ҳомиладор мусулмон аёл коронавирус тарқатилганлиги айби билан шифохона ходимлари томонидан калтакланганлиги сабабли, ҳомиласидан айрилганлиги борасида хабарлар тарқатган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан