Аввалроқ, Давергоедезкадастр қўмитаси тозалаш ишлари бошлангани ва 7 та раҳбар лавозимини суиистеъмол қилгани, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан ёндашиб тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги ва энг асосийси халқнинг муаммоларига чуқур ўрганиб ечим топмагани учун ишдан бўшатилган эди.
Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 таси раҳбар лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Давергоедезкадастр қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Шуманай, Тахтакўпир, Беруний, Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туман «Ермулккадастр» корхоналари раҳбар ва ходимлари бўлиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.