Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин бекор қилинаётган Италия (фотожамланма)
5.05.2020 21:28,  
415

4 майдан бошлаб Италия Covid-19 пандемияси туфайли мамлакатда деярли икки ой давомида амалда бўлган чекловларни қисман бекор қилди. Шу куни кўплаб италиянларга ишга ёки уйдан чиқиб кетиш учун қариндошларини зиёрат қилиш ёки очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш учун рухсат берилди.

Кафеларнинг бир қисми овқат сотишни бошлади, шунинг учун уларнинг баъзи меҳмонлари кўчада қаҳва ичишди. Бироқ, кўплаб чекловлар амалда давом этмоқда, масалан, кўпчилик дўконлар 18 майгача ёпиқ, мактаблар, кинотеатрлар ва театрлар эса номаълум муддатга ёпилган.

Қисман бекор қилинган карантиндаги Италия ҳозир қандай кўринишда? Қуйидаги фотожамланма шу ҳақда.

Фото: LaPresse.
Милан марказий вокзали. 4 май

 

Фото: LaPresse 
Миландаги Кадорна темирйўл бекати. 4 май 

 

Фото: Getty Images 
Туриндаги жамоат транспорти йўловчилари. 4 май 

 

Фото: Bloomberg 
Милан метросида бир-биридан масофа сақлаб турган италянлар. 4 май  

 

Фото: LaPresse 
Милан метроси. 4 май 

 

Фото: AFP
Милан тарихий марказидаги Семпионе боғида одамлар сайр қилишяпти. 4 май 

 

Фото: PA
Милан кўчаларидан бирида велойўлакчалар ўрнатаётган ишчилар. 4 май 

 

Фото: Getty Images 
Римдаги машҳур Треви фаввораси. 4 май 

 

Фото: AFP
Виктор Эммануил галерияси (Милан). 4 май 

 

Фото: Getty Images 
Турин марказий бозорида навбатда турган шаҳарликлар. 4 май 

 

Фото: Reuters 
Спорт билан шуғулланаётган шаҳарлик қизча. 4 май

 

Фото: Reuters 
Римдаги метро чиқиш йўлаклари. 4 май

 

Фото: Reuters 
Коронавирусдан вафот этган шифокорларни олқишлаётган Венеция. 4 май 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан