Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореядаги 100 нафар Ўзбекистон фуқароси бепул суғурталанади
23.04.2020 12:26,  
136

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг маълум қилишича, Агентликнинг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва “Probest” молиявий корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандуми имзоланган.

Меморандумга асосан “Probest” молиявий корпорацияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси тавсиясига биноан, Корея Республикасида бўлиб турган 100 нафар Ўзбекистон фуқароси учун 13 ой давомида ҳеч қандай тўловсиз кейинчалик узайтириш имконияти бўлган тиббий суғурта бўйича ҳомийлик қилади.

Суғурта Ваколатхона томонидан тавсия этилган шахсларга расмийлаштирилади.

1-босқичда ҳар бир фуқаро учун тахминан 150 минг вондан 200 минг вонгача маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Мазкур суғуртани расмийлаштириш учун Ваколатхона офисига ташриф буюриш ва паспорт, ID-карта ва банк ҳисоб рақами китобчасини олиб келиш лозим.

Маълум қилинишича, суғурта бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этиш мумкин:

  • 070 4252 2772 (ўзбек тилида),
  • 062 962 0201 (рус тилида)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан