Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус вакцинаси кенг миқёсда қўллангунча, COVID-19 ўлими икки баробар ортади — ЖССТ
26.09.2020 18:26,  
245

Коронавирус вакциналари фаол тарзда қўлланилишидан олдин ушбу инфекция туфайли глобал ўлим 2 миллионгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастурининг ижрочи директори Майкл Раянга таяниб Reuters агентлиги хабар бермоқда. 

"Биз буни қилмагунимизча (вакциналарни олмагунимизча), сиз айтаётган 2 миллион ўлимнинг барчаси нафақат хаёлотга, балки афсуски жуда катта эҳтимол ҳақиқатга айланади", - деди Раян брифинг пайтида.

Ҳозир дунё бўйлаб COVID-19'дан ўлим даражаси ярим баравар камроқ - 1 миллион кишига яқинлашмоқда. Жонс Хопкинс университети берган маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 984 590 қурбон қайд этилган. Энг кўп вафот этиш ҳолатлари АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда аниқланган. 

Ҳозирда айрим Европа давлатлари ўзида коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани ҳақида маълум қилди. Исроил қаттиқ карантин чекловларини такрор жорий қилган илк мамлакат бўлди. 

Дунёда бешта вакцина ҳозирда клиник синовларнинг учинчи - якуний босқичида. Икки вакцина эса рўйхатдан ўтказилган - рус ва хитой.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан