Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусдан вафот этган Соғлиқни сақлаш ва ИИВ ходимлари мукофотланди
24.07.2020 13:08,  
1313

Аввалроқ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга кўра, Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мазкур рўйхатга 258 киши киритилиб, улардан 6 нафари вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган:

  • Джуманиязова Зулфия Юлдашовна (марҳум) - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси
  • Нафасов Шавкат Насирович (марҳум) - Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи
  • Тухтаева Феруза Аскаровна (марҳум) - Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси, Тошкент шаҳри
  • Уралов Алишер Ташкуватович (марҳум) - Яккасарой туманидаги марказий поликлиникаси ультратовуш ташхиси шифокори, Тошкент шаҳри
  • Хамрақулов Ботир Жабборович (марҳум) - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
  • Шамахмудов Аълохон Абзалович (марҳум) - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан