Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Тоқаев билан Сардобадаги фожиа оқибатларини бартараф этиш масаласида гаплашди
8.05.2020 11:52,  
139

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбатда чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жабр кўрган туманларда аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш ва инфратузилмани тиклаш бўйича навбатдаги қадамлар келишиб олинди.

Президентлар коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазиятни ҳам кўриб чиқдилар. Пандемияга қарши кураш, аҳоли ва бизнес учун чекловларни босқичма-босқич юмшатиш борасида мамлакатларимизда кўрилаётган чоралар қўллаб-қувватланди.

Суҳбат якунида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган кенг кўламли Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини кенгайтиришга интилиш қатъий экани таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан