Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар иқлим шароити коронавирусга таъсир қилмаслигини маълум қилди
25.03.2020 23:19,  
5151

Иқлим шароити коронавирус тарқалишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Il Giornale нашри италиялик шифокорларга асосан мақола тайёрлади.

Хусусан, вирусолог Роберто Буриони ёзда иссиқ туфайли пандемия пасайиши мумкин деган афсонани йўққа чиқарди.

Мутахассис айрим давлатлар томонидан жорий этилган чеклов чоралари вирус билан курашда самарали эканлигини таъкидлади. Унинг назарида иссиқ ҳаво бошланиши билан нафас йўллари билан боғлиқ бўлган барча касалликларини юқтириш ҳолатлари ҳақиқатан ҳам камроқ қайд этилади, ҳавога тушган тупук зарралари тезроқ буғланиб кетади, аммо бу ҳозирги вазиятга таъсир қилиши даргумон.

Милан, Рим ва Кьте-Пескара университетлари олимлари ҳам шунга ўхшаш хулосага келдилар. Улар Ухан ва Италиянинг Ломбардия ва Венето шаҳарларида COVID-19га чалинган одамлар сонини солиштиришди, бу ҳудудларда иқлим шароити ва касалланган сони ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни топмадилар.

Нашр муаллифлари инфекцияга қарши курашиш учун иссиқ ҳароратнинг фойдаси ҳақидаги афсона коронавирусни антипик пневмония билан таққослаш натижасида пайдо бўлганлигини таъкидлашди. Антипик пневмония 2002 йил охирида бошланиб, 2003 йил июл ойида якунланган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаш мумкин эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан