Гонконглик олимлар коронавирус билан оғриган беморларнинг қони бошқаларга қуйилиши уларнинг тикланишига ёрдам беришини аниқладилар, деб ёзади South China Morning Post тадқиқотга асосланиб.
Олимлар Сурия олтин оғмахонлари (хомяк)да тажриба ўтказдилар, чунки уларнинг ACE2 оқсили инсонга ўхшайди. Тадқиқот давомида улар SARS-CoV-2 ни кемирувчиларга юқтирди. Оғмахон тузалгандан сўнг, улардан қон намуналари олиб, бошқа кемирувчиларга қуйдилар.
Шундан сўнг оғмахонлар танасида вирусли юк анча пасайган (деярли 10 баравар).
"Агар биз одамлар билан ҳам худди шундай қилсак, томир орқали концентрацияланган беморларнинг қон плазмасини инъекция қилсак, бу уларнинг таналаридаги вирус юкини камайтириш орқали тикланишига ёрдам беради", деди хитойлик микробиолог.
Аввалроқ, хитойлик олимлар маймунларга коронавирус юқтириб уни даволай олган эдилар.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 860 минг кишидан ошди, 178 мингдан ортиқ одам тузалди ва 42 344 киши вафот этди.