Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон яна бир халқаро конвенцияга қўшилади
18.01.2020 12:32,  
561

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги Конвенцияга (Вена, 1994 йил 17 июнь) қўшилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли хабарнома йўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига ҳамда битимининг 1- ва 14-моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомагақўшилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан