Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 37 366 нафарга етди
20.08.2020 10:03,  
196

2020 йил 20 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 366 (+254) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 65 ёшли К.К. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 54 ёшли И.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 32 944 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 172 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан