Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 37 547 нафарга етди
20.08.2020 17:03,  
282

2020 йил 20 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 547 (+181) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 177 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (аёл) ҳамда 72 ёшли А.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтга қадар юртимизда 33 261 (+317) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизнинг даволаш муассасаларида 4 034 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан