Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 39 641 нафарга етди
25.08.2020 17:13,  
226

2020 йил 25 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 641 (+135) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 110 нафари хориждан келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганлар орасидан), 7 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Ғ.Ш. (эркак) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 49 ёшли Қ.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 189 нафар, Тошкент вилоятида 107 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида ҳам 5 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 3 нафар, жами 318 нафар бемор соғайди. 

Шундай қилиб, юртимизда 35 869 (+318) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) тузалди.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 488 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан