«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар нефть-газ соҳасига оид бўлмаган қатор активларини аукцион савдолари орқали сотилишини маълум қилди.
Бундай объектлар қаторига гўштни қайта ишлаш цехи, меҳмонхоналар, нотураржой бинолари, маиший хизмат кўрсатиш бинолари ҳамда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар киради.
Сотувга қўйилган объектлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида жойлашган.
Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин.