Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия туфайли Ўзбекистон яна бюджет харажатларини қисқартиради
14.08.2020 10:39,  
690

«Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун захира яратиш мақсадида 2020 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга мувофиқ, республика бюджети қарийб 706 млрд сўмга оптималлаштирилади. Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади. Бунда 296 млрд сўм тежалади.

Иккинчидан, бюджет ташкилотларида асосий воситалар сотиб олиш учун 55,4 млрд, хизмат сафарлари учун 15,9 млрд ва бошқа харажатларни молиялаштириш тўхтатилади.

Учинчидан, маҳаллий бюджетларнинг 326 млрд сўмлик харажатлари оптималлаштирилади. Бундан ташқари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатлар бўйича лимитлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Натижада 130 млрд сўмча маблағ иқтисод қилинади.

Тўртинчидан, мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан