Ихтирочи ва тадбиркор Илон Маскнинг Space X компанияси Starlink лойиҳаси доирасида фазога бир неча ўн мингта сунъий йўлдошни учирмоқчи. Бу ҳақда SpaceNews.Com портали хабар берди.
Шунда компания томонидан фазога чиқарилиши мўлжалланган жами сунъий йўлдошлар сони 42 мингтага етиб, бу 1957 йилдан бошлаб бутун дунёда учирилган барча сунъий йўлдошлар ададидан 5 мартага кўп бўлади.
Space X айни мақсадда Халқаро электралоқа иттифоқига 30 мингта сунъий йўлдош учун ўзига қўшимча частоталар беришни сўраб илтимос қилган. Компания шу вақтгача 12 мингта қурилмани фазода жойлаштириш бўйича рухсат олиб бўлган.
Starlink лойиҳаси – бутун Ер шарини коинот орқали ишлайдиган Интернет билан қоплаб олишни назарда тутган.