Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун кириш визасини бекор қилди
11.03.2020 16:31,  
1389

11 март, чоршанба куни коронавируснинг кенг тарқалиши сабабли Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун кириш визасини бекор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилади.

Ўзбекистондан ташқари ҳукумат яна 17 мамлакат фуқаролари учун ҳам ўз “эшикларини ёпди”: Болгария, Бутан, Эфиопия, Фижи, Грузия, Кипр, Малта, Мексика, Науру, Папуа Янги Гвинея, Россия, Руминия, Саудия Арабистони, Вануату, Хитой ҳамда Қозоғистон.

Рўйхатдаги мамлакатлар орасидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Эфиопия, Фижи, Науру, Папуа Янги Гвинея, Вануатуда коронавирус ҳолати қайд этилмаган.

Чекловлар қанча вақт давом этиши номаълум.

Илгари ушбу мамлакатлар ва ҳудудларнинг фуқаролари паспортлари ёки йўл ҳужжатлари билан Таиланддаги иммиграция пунктларига этиб борганларида виза олиш учун мурожаат қилишлари мумкин эди.

Таиланд ички ишлар вазири сўзларига кўра, Жанубий Корея, Италия, Гонконг фуқаролари учун барча турдаги визалар бекор қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан