Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ва Андижонда 300 нафардан ортиқ фуқароларда коронавирус аниқланди
10.09.2020 17:15,  
528

2020 йил 10 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 473 (+313) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 269 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 9 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак) ҳамда Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида яна 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 42 509 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 594 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан