Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Учта ҳудудда аҳоли орасидан коронавирус аниқланди – Ўзбекистон
23.06.2020 17:04,  
1206

2020 йил 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6535 (+35) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4520 (+70) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1996 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан