Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда 60 киши янги хавфли вирусни юқтиради
9.08.2020 10:18,  
2345

Хитойда янги вирус пайдо бўлди - тахминан 60 киши унга юқтирилди, етти киши вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий Global Times нашри хабар бермоқда. 

Ҳозирда вирус зарарли ҳашоратлардан одамга юқади, аммо олимлар унинг одамдан одамга юқишини истисно қилмайди.

Хитой ОАВлари хабарига кўра, мамлакат шарқидаги Цзянсу вилоятида 37 дан ортиқ киши SFTS Virus деб номланган янги вирус билан касалланди. Касалланиш ҳолатлари 2020 йилнинг биринчи ярмига тўғри келади. Кейинчалик вирус Аньхой вилоятида ҳам топилган (23 киши). Унинг аломатлари коронавирусга ўхшайди - улар иситма ва йўтал, тестларда шифокорлар қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар камайишини аниқладилар.

Чжэцзянск университети касалхонаси шифокори Шэн Цзифаннинг айтишича, вирус одамдан қонга ёки шиллиқ қават билан алоқа қилиш орқали юқиши мумкин. Аммо вирусни юқтиришнинг асосий йўналиши - бу аниқ ҳашоратнинг чақиши.

Касаллик белгилари: қусиш, диарея, ошқозон-ичак трактининг шикастланиши, иситма. Касалликдан ўлим даражаси 6 фоиздан 30 фоизгача, деб хабар беради Роспотребнадзор. Ҳисоботда SFTS вируси янги вирус эмаслиги қайд этилган. Унинг қўзғатувчиси Хитойда 2011 йилда аниқланган. Вируснинг тарқалиши турли йилларда Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Ветнамда қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан