Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда коронавирус билан касалланган беморлар сони 68 минг кишидан ошди
16.02.2020 12:22,  
596

Бир кун давомида Хитойда коронавирус қурбонлари сони 142 кишига, юқтирганлар сони эса 1323 кишига кўпайди. 16 февралга қадар Хитойда 68,500 кишида коронавирус ҳолати аниқланган.

16 феврал ҳолатига кўра, коронавирус COVID-19 инфекцияси жами 68,500 кишида аниқланган. Бу ҳақда Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумот бермоқда.

Комиссия маълумотларига кўра, охирги 24 соат ичида Хитойда 142 киши коронавирусдан вафот этган, 1323 киши вирус билан касалланган. Хитойнинг қуруқликдаги қисмида коронавирус қурбонлари сони 1665 кишига етди, жами 9419 киши бу касалликдан тузалиб кетган.

South China Morning Post хабарига кўра, Хитойдан ташқарида вафот этганларни ҳисобга олган ҳолда, коронавирус қурбонлари сони 1669 кишига етди. Нашр маълумотларига кўра, дунё бўйлаб вирус 69 195 одамда топилган. 16 февралга қадар Японияда юқтирилганларнинг кўпи - 338 киши аниқланди.

Коронвирус билан касалланганлар сонини онлайн сайт маълумотларига кўра, вирус асосан Хитойнинг саноат ривожланган шарқий қисмида кенг тарқалган. Шу билан бир қаторда, мамлакат ғарбидаги Шинжон вилоятида (бевосита Марказий Осиё билан чегарадош) ҳам 71 кишида коронавирус ҳолати қайд этилган. Бир киши эса касалликдан вафот этган.

 

Мавзуга доир: Европада илк бора коронавирус юқтириб олган бемор вафот этди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан