10 мингдан зиёд чет элликлар Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди

10 мингдан зиёд чет элликлар Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди

2019 йилда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 305 нафар чет эл фуқаросига лицензия берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, ички ишлар органлари томонидан 2019 йилда 1 миллион 615 минг нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга қўйилган.

Агентлик маълумотларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда 6 миллион 748 минг чет эл фуқароси келган, бу кўрсаткични 2018 йилга солиштирганда 26 фоизга кўпроқ.

Чет эл фуқароларининг қонун ёки қонуности ҳужжатларини бузишга бўлган статистикасига кўра, 2018 йилда 7746 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда бўлиш қоидасини бузган бўлса, 2019 йилда эса 7762 нафарни ташкил этди. 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида бу кўрсаткич 1008 нафар бўлиб, қоида бузилиш ҳолатлари сезиларли камайган.