11000 қурбон: коронавирус билан ўлганлар қандай дафн этилмоқда? (фото)

11000 қурбон: коронавирус билан ўлганлар қандай дафн этилмоқда? (фото)

Дунё бўйлаб Хитой коронавируси COVID-19 пандемияси оқибатида ўлганлар сони 11 мингдан ошиб кетди. Уларнинг учдан бири Италия ҳисобига тўғри келмоқда. Республикада 4032 киши вафот этди: бу рақам коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хитойдан ҳам ошиб кетди.

Италиянинг Бергамо шаҳрида дафн этиш учун ҳарбийлар сафарбар қилинган — маҳаллий қабристон ва крематорийлар ўликларни қабул қилиб улгурмаяпти. Вафот этганларнинг жасадлари қабристонга ҳарбий юк машиналарида ташилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Италияда янги коронавирус инфекциясини 47 минг киши юқтириб олган. Дунё бўйича — 275 минг киши. COVID-19 дунёнинг 183 давлатига тарқалиб улгурди. Ўзбекистонда 37 кишида коронавирус аниқланди.