Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






18 мартдан барча ўқитувчилар пул тўланадиган таътилга чиқади
17.03.2020 16:24,  
1457

Бугун 17 март куни АОКАʼда коронавирус мавзусига бағишланган онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Матбуот анжумани UZREPORT TV телеканали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Республика Бош санитар врачи Баҳром Алматовлар иштирок этмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “18 март, эртадан бошлаб ҳамма ўқитувчилар таътилга чиқишини, мактаб директори, директор ўринбосари, хўжалик мудири, психолог, фаррош ва қоровул мактабда бўлишини ҳамда меҳнат таътилига чиқадиган ўқитувчиларга меҳнат таътили даври учун маблағ тўланишини маълум қилди.

Шунингдек, вазир “Ота-оналардан илтимос, болаларимизни кўп инcонлар йиғиладиган жойларга олиб бормайлик”, деди.

“Кейинги ҳафтадан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида 1-синфдан 11-синфгача, барча синфга мўлжалланган онлайн дарслар йўлга қўйилади. Шунингдек, Kitob.uz сайти орқали аудиокитобларни эшитиш мумкин”.

Электр энергия ўчадиган жойларда ота-оналар ўзлари мактаб дарсликлари асосида болаларининг таълимига кўмак беришлари сўралди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан