Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилнинг энг кассабоп 5 та топ фильмлари номи аниқ бўлди
3.08.2022 13:18,  
817

Ундаги бош қаҳрамон образини ким ижро этганлигини-чи? Қуйида сиз, 2022 йилнинг биринчи олти ойлигидаги энг даромадли фильмлар кетма-кетлиги билан танишасиз.

  1. Фильм номи: Top Gun: Maverick (“Энг яхши қурол: Маверик”)

Воқеалар ривожи: “Маверик” лақабли Пит Митчелл 30 йилдан ортиқ вақт давомида Ҳарбий-денгиз кучларининг энг яхши учувчиларидан бири сифатида хизмат қилиб келган: у қўрқмас, таваккални хуш кўрувчи учувчи сифатида танилган.  Бироқ, Пит Митчеллнинг ҳақиқатпарварлик қилиб, буйруқларга бўйсунмайдиган ўжарлиги уни хизмат пағонасидан кўтарилишга имкон бермаган. Ҳарбий-денгиз кучларига дара охиридаги саёз чуқурликда жойлашган рухсатсиз уранни бойитиш заводини йўқ қилиш вазифаси юклатилади. Гарчи у топшириқ бўйича учишни хоҳласа-да, Маверикнинг вазифаси ТОП ГУН элита битирувчилар гуруҳини тайёрлаш ҳисобланади.

У битирувчиларни ҳеч бир тирик учувчи гувоҳи бўлмаган хавфли топшириқга тайёрлаётганида, чақирув белгиси: "Хўроз" бўлган, марҳум дўстининг ўғли лейтенант Бредли Бредшога дуч келади. Ноаниқ келажакка дуч келган ва ўтмиш арвоҳлари билан тўқнаш келган Маверик ўзининг энг чуқур қўрқуви билан қарама-қаршиликка тушиб қолади ва бу ҳолат парвоз учун танланганлардан энг катта қурбонликни талаб қиладиган топшириқ билан якунланади.

 

Режиссёр: Jozef Kosinski

Бош қаҳрамон: Tom Cruise (капитан Маверик образида)

Илк ҳафта даромади: 126 707 459 доллар

Маҳаллий даромад: 650 311 290 доллар

Халқаро даромад: 671 600 000 доллар

Умумий даромад: 1 321 911 290 доллар

 

  1. Фильм номи: Doctor Strange in the Multiverse of Madness (Доктор Стренж 2: Ақлсиз мультикоинот)

Воқеалар ривожи: Доктор Стренж ўз орзусидаги сирли ўсмир қиз билан дўстлашади ва улар ўзга дунё сарҳадларига саёҳат қилади. Бир қанча таҳдидларга, шу жумладан, инсониятни йўқ қилиш билан таҳдид солаётган ўзининг бошқа коинотдаги нусхадошига қарши жанг олиб боради. Бу жараёнда улар Ванда – “Қизил жодугар”, Вонг ва бошқа мультикоинот қаҳрамонларидан ёрдам олишади.

Режиссёр: Sam Raime

Бош қаҳрамон: Benedict Cumberbatch (Доктор Стефен Странж образида)

Илк ҳафта даромади: 187 420 998 доллар

Маҳаллий даромад: 411 308 571 доллар

Халқаро даромад: 543 493 484 доллар

Умумий даромад: 1 321 911 290 доллар

 

  1. Фильм номи: Jurassic World Dominion (Юра дунёси ҳукмронлиги)

Воқеалар ривожи: Нублар ороли вайрон бўлганидан сўнг, тўрт йил ўтиб, динозаврлар бутун дунё бўйлаб, одамлар билан бирга яшаб, уларни ов қила бошлайди. Ушбу мўрт мувозанат инсоният келажагини қайта шакллантиради. Янги даврда тарихнинг энг даҳшатли мавжудотлари билан биргаликда бир сайёрада яшаш учун кураш бошланади.

 

Режиссёр: Colin Trevorrow

Bosh qahramon: Chris Pratt (Owen Grady obrazida)

Илк ҳафта даромади: 145 075 625 доллар

Маҳаллий даромад: 369 562 870 доллар

Халқаро даромад: 572 939 000 доллар

Умумий даромад: 942 501 870 доллар

  1. Фильм номи: Betman (“Кўршапалак одам”)

Воқеалар ривожи: Садист — бировни қийнаб лаззатланувчи серияли қотил Готҳамдаги сиёсий арбобларни ўлдиришни бошлайди. Бетмен шаҳарнинг яширин порахўрлигини ўрганади ва бу жараёнда қотил билан юзма-юз келади.  

Режиссёр: Matt Reeves

Бош қаҳрамон: Robert Pattinson (Bruce Wayne Кўршапалак одам образида)

Илк ҳафта даромади: 134 008 624 доллар

Маҳаллий даромад: 369 345 583 доллар

Халқаро даромад: 401 490 580 доллар

Умумий даромад: 770 836 163 доллар

  1. Анимацион фильм номи: Minions: The Rise of Gru (Минионлар: Грунинг юксалиши)

Воқеалар ривожи: Бу ўн икки ёшли боланинг дунёдаги энг зўр ёвуз одам бўлиш орзуси ҳақидаги давомли ҳикояси бўлиб, воқеалар ривожи давомида қаҳрамоннинг дунёқараши ўзгаради. 

Режиссиор: Kyle Balda, Brad Ableson, Jonathan del Val

Бош қаҳрамон: Steve Carell (Гру овозида)

Илк ҳафта даромади: 107 000 000 доллар

Маҳаллий даромади: 320 494 170 доллар

Халқаро даромади: 391 630 000 доллар

Умумий даромад: 712 124 170 доллар

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан