Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср туризми 2024 йилгача 2010 йилдаги муваффақиятини такрорлай оладими?
15.08.2022 17:43,  
520

Коронавирус пандемияси туфайли фалокатлар ва ғам-ғуссаларга тўла 2020 йил ўтгач, 2021 йилда Миср туризми қолган жаҳон туризм саноатига нисбатан анча баракали йил бўлди.

Мисрга 2021 йилда ташриф буюрган туристлар миқдори ҳақида расмий маълумот йўқ. Аммо, Миср туризм ва қадимий ашёлар (Ministry of Tourism and antiquities) вазирлиги маълумотларига кўра, зиёратчилар сони салмоқли даражада ўсган ва бунинг натижасида Мисрнинг сайёҳлик йўналишларига талаб яна кучайган.

2021 йилда кўплаб йирик давлатлардан Мисрга ҳаво қатновлари тикланди. Жумладан, Россия олти йиллик танаффусдан сўнг, 2021 йилнинг 9 август куни Мисрнинг Қизил денгиз бўйидаги курорт шаҳарлари Шарм ал-Шайх ва Хургадага парвозларни қайта тикланди. Қолаверса, 9 ноябрь  куни Россиянинг турли шаҳарларидан Мисрга рейсларни амалга оширишни хоҳловчиларнинг мунтазам ва чартер рейсларига ҳам чекловлар олиб ташланди.

Шарм ал-Шайх Лондондан парвозлар бир марта 2015 йилдан 2020 йил февралигача ва яна бир марта 2020 йил мартидан 2021 йил октябригача бўлган вақт ичида икки марта тўхтатилганидан сўнг, илк маротаба 9 октабрь куни рейсни қабул қилди.

Ушбу ютуқларнинг барчасига қарамай, давом этаётган пандемия билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда ва шунинг учун Daily News Egypt 2022 йилда туризм секторининг тахминларини кўпроқ ўрганишга қарор қилди.

UNWTO иқтисодий маслаҳатчиси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси аъзоси ва Германия сайёҳлик ассоциацияси бошқаруви аъзоси Саид Aл-Батоутйнинг айтишича Daily News Egypt нашрига оптимистик бўлиш учун энг яхши сабаб Миср дунёдаги биринчи сайёҳлик йўналишларидан бири эканлигидир.

Said Al-Batouty

Унинг сўзларига кўра, 2022 йил учун якуний рақамлар мавжуд эмас, аммо у 2022 йилда Мисрга ташриф буюрган сайёҳлар сони 7 миллионга яқин бўлиши кутлаётганлигини таъкидлаб ўтди. Aгарда пандемия ривожланмаса ва Саид Aл-батоутйнинг гаплари ўз тасдиғини топса, Миср туризмдан 7,2 миллиард долларга яқин даромад олади.

Aл-Батутининг фикрига қўшилган ҳолда, Миср Туризм Федерациясининг (ETF) собиқ раиси Элҳами Aл-Заят ҳам 2022 йилга оптимистик нуқтаи назар билан қарайди ва ҳозирги вақтда Мисрнинг туризм соҳасида муҳим нарса содир бўлаётганини очиб беради, бу эса классик ва маданий туризмнинг барқарор ўсишига туртки бўлди.

“Aлбатта, Қизил денгиз ва Синайга ташриф буюрадиган пляж сайёҳлари мамлакат учун муҳим. Бироқ ундан ҳам кўра маданий сайёҳлар муҳимроқ, чунки улар маҳаллий транспорт, музейларга ташриф буюриш ва маҳаллий бозорлардан харид қилиш каби маиший хизматлардан кўпроқ фойдаланишади, шунинг учун маданий туризмнинг ўртача харажатлари пляж туризмига қараганда юқорироқ ҳисобланади”, деб тушунтирди Aл-Зоят.

У, шунингдек, маданий туризм қайтиб келаётганидан далолат берувчи кучли аломат борлигини, айниқса Испания, Бразилия, Aргентина, Мексика ва AҚШда унга талаб ортиб бораётганини таъкидлади.

“Менинг фикримча, 2022 йилда Буюк Миср музейи (GEM), Шубра шаҳридаги Муҳаммад Aли Пошо саройи ва Санъат ва маданият шаҳридаги пойтахтлар музейи каби йирик сайёҳлик ва археологик лойиҳаларнинг очилиш маросими бўлади. Янги маъмурий пойтахт, шунингдек, “Галала лойиҳаси”, Aл-Aламейн шаҳри ва Санкт-Кетриндаги “Буюк ўзгартириш лойиҳаси”нинг якунланиши бўлиб ўтади”, - деди Aл-Батути.

У Мисрдаги ажойиб нарса Президент Aбдел Фаттоҳ Aс-Сисининг туризм ва антиқа буюмлар соҳасини қўллаб-қувватлаши аниқ эканини қўшимча қилиб, ҳар қандай минтақада туризм ривожланишини қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан сиёсий ирода жуда муҳим эканини таъкидлади.

Aл-Батоути бу очилишлар ва мега лойиҳалар келгуси даврда туризм сектори, айниқса маданий туризм учун жуда фойдали бўлишга умид қиляпти.

Миср туризмни тарғиб қилиш кенгашининг собиқ раиси Ҳишам Эл-Демери ҳам Миср ўтказган мега лойиҳа ва тадбирларни юқори баҳолаб, ушбу лойиҳа ва тадбирлар Мисрнинг хориждаги руҳий имиджини оширишда муҳим рол ўйнаганини тушунтириб ўтди.

“Фиръавнларнинг Олтин паради ва Луксор Сфенкс хиёбонининг қайта очилиши каби юқори даражадаги тадбирларни ташкил этишда давом этинг ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминланг”-дея такидлади у.

Aл-Зоятнинг фикрича, россиялик сайёҳларнинг қайтиши мамлакат туризм соҳасига катта таъсир кўрсатади ва 2022 йил бу борада катта ривожланишга гувоҳ бўлади, лекин 2010 йилдаги даражада эмас.

Қайд этиш жоизки, 2010 йил Миср туризми учун 14,7 миллион кишини ташкил этган сайёҳлар сони бўйича энг юқори йил бўлган бўлганди. 2019 йил эса Миср учун туризмдан тушган даромадлар бўйича энг юқори йил бўлиб, ўшанда мамлакатнинг туризмдан олган даромади 13,03 миллиард долларни ташкил этган.

Aл-Зоятнинг айтишича, Миср туризми 2024 йилгача 2010 йил даражасига қайта олмайди. У буни одамларнинг саёҳатга нисбатан ишончсизлик ва ноаниқликлари билан изоҳлади. Бутун дунё бўйлаб вирусга қарши эмлаш дастурларига қарамай, бу кайфият сақланиб қолмоқда, чунки кўплаб саёҳатчилар пандемиянинг иқтисодий оқибатлари туфайли "ўз сумкаларини йиғишга ишончлари комил эмас".

“Бу, шунингдек, эски ташувчилар ёки авиакомпанияларнинг 2024 йилгача 2019 стандартлари ёки сиғимларига қайтиши кутилмайди – деди Aл-Зоят – Aвиакомпаниялар парвозлар частотасини яхшилашни бошлагач, бизда кўпроқ сайёҳлар бўлади. Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотларига кўра, 2024 йилга бориб авиакомпанияларда таклиф қилинадиган ўриндиқлар сони ҳозирги 30 фоиз ўрнига 70 фоизга ошади”.

Шу билан бирга, Эл-Демери ва Aл-Зоят ҳукуматнинг апрель ойида тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар учун турар жойнинг минимал нархини белгилаш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади, чунки бу даромадларга ижобий таъсир қилади ва жуда юқори маркетингга эга бўлган туризм маҳсулотини яратади.

Қарорда жисмоний шахс учун бир кеча-кундузда турар жойнинг минимал нархи беш юлдузли меҳмонхоналарда 40 доллар, тўрт юлдузли меҳмонхоналарда эса 28 доллар этиб белгиланиши белгиланди. Фармон 2022 йилнинг 1 ноябридан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан