Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда “Destination Forum” туристик форуми ташкил этилади
21.04.2023 07:29,  
24

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Германия туризм индустрияси айланмасининг 90 фоизини бирлаштирган ассоциация – Deutscher Reiseverband e.V. – DRV билан ҳамкорликда жорий йил 10-17 май кунлари Ўзбекистонда“Destination Forum” туристик форуми ўтказилади. Шу мақсадда махсус делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилмоқда.

Хорижий ҳамкорлар билан бирга 80 нафар меҳмонни кутиб олиш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Делегация вакиллари 5 гуруҳга бўлиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, сайёҳлик қишлоқлари, оилавий меҳмон уйлари ва бошқа сўнгги барпо этилган туристик объектлар бўйлаб ахборот билан таъминланган саёҳатни амалга оширади.

Жорий йил 16 май куни маҳаллий туристик операторлар иштирокида “Destination Forum” форуми, В2В шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтади.  

Мазкур лойиҳа юзасидан ихтисослашган сайёҳлик журнали “FVW/TravelTalk” саҳифасида мамлакатимиз сайёҳлик имкониятига бағишланган “Янги Ўзбекистонни кашф этинг!” номли материал чоп этилди. Мақолада немис мутахассислари 2023 йил 10-17 май кунлари ўтказиладиган мазкур лойиҳада иштирок этишга таклиф қилинган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2023 йил 9 март куни туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия туризм Ассоциацияси (DRV) ўртасида англашув меморандуми имзоланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан