22 февралдан бери илк марта Ломбардияда ҳеч ким коронавирусдан вафот этмади

22 февралдан бери илк марта Ломбардияда ҳеч ким коронавирусдан вафот этмади

Ўтган куни Италияда уч киши COVID-19 оқибатларидан вафот этди, шу билан бирга Ломбардияда касалликнинг янги қурбони аниқланмади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Бу 28 февралдан бери энг паст ўлим кўрсаткичи саналади. Ўшанда мамлакатда тўрт киши COVID-19 дан вафот этган. Эртаси куни уларнинг сони саккиз эди, 1 мартда - бешта, шундан кейин вафот этаётганлар сони кескин ўсишни бошлади.

Италия шимолида жойлашган ва асосий шаҳри Милан бўлган Ломбардия коронавирусдан энг кўп зарар кўрган италян вилояти ҳисобланади, у ерда 22 февралдан бери нолинчи ўлимлар қайд этилмаган.

Пандемия бошлангандан бери Италияда 244,434 киши коронавирусни юқтирди, бу рақам ўтган куни 219 тага кўпайди. Ўтган куни 143 киши, бутун пандемия даврида 196,949 бемор соғайиб кетишди.

Касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 35,045 га этди. Бугунги кунда 12,440 киши COVID-19 билан касалланган деб ҳисобланади, уларнинг 90 фоиздан кўпроғи енгил аломатлар билан ёки уларсиз уй шароитидаги карантинда. 49 нафар бемор реанимация бўлимида.