А-сериянинг энг қиммат футболчисида коронавирус аниқланди

А-сериянинг энг қиммат футболчисида коронавирус аниқланди

Туриннинг "Ювентус" жамоаси ҳамда Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала ҳам коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Инстаграм саҳифасида хабар берди.

"Яхшиямки, биз ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Хабарларингиз учун раҳмат ”, - деб ёзди Дибала ва дўсти Ориана ҳам юқтирганини қўшимча қилиб.

Аввалроқ "Ювентус" аъзолари ҳимоячи Даниэле Ругани ҳамда яримҳимоячи Блез Матюидида ҳам Covid-19 инфекцияси аниқланган эди. 

Трансфермаркт маълумотларига кўра, Дибала Италия чемпионатининг энг қиммат футболчиси. Унинг бозор баҳоси €90 млнни ташкил этади. Жорий мавсум форвард 34 учрашувда майдонга тушди, 13 та гол уриб, 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси 63 очко билан А-серия пешқадами бўлиб турибди.