Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистоннинг ҳар бир фуқароси уни Ўзбекистон қўллаб-қувватлаётганини ҳис этяпти – Балх вилояти раҳбари
4.04.2020 14:32,  
472

2020 йил 3 апрель куни чегарадош Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг 600 тоннага яқин гуманитар юки Афғонистон томонига беғараз равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, тадбирда Афғонистоннинг фавқулодда вазиятлар бўйича давлат вазири Нажиб Фаҳим, Балх вилояти губернатори Исҳоқ Раҳгузар, шунингдек, Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов ва мамлакатимиз Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Фото: ТИВ

Шунингдек, маросим доирасида брифинг бўлиб ўтди, унда расмий шахслар, кўплаб афғон жамоатчилиги, диний ташкилотлар ва ушбу мамлакат оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Балх вилояти маъмуриятининг раҳбари Исҳоқ Раҳгузар Ўзбекистон ҳақиқий қардош давлат эканлигини, Афғонистоннинг ҳар бир фуқароси уни қўллаб-қувватлаётганини ҳис этаётгани ва ҳис этишини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан