Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Агробанк кубоги – 2022” финал босқичи ўтказилди
29.08.2022 14:03,  
12

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони майдонида ҳудудий босқичлардан ғолиб бўлган 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда беллашувларда иштирок этди.

Кескин ва шиддатли баҳсларга бой бўлган ўйин натижаларига кўра финалда барчамиз билган банкнинг Тошкент шаҳар филиали жамоаси Фарғона вилояти жамоасини 3:1 ҳисобида ютиб биринчи ўринни қўлга киритди.

Банкнинг Фарғона вилояти жамоаси иккинчи, Самарқанд вилояти жамоасига эса учинчи ўрин насиб этди. 

Финал ўйинларида ғолиб бўлган жамоаларга банк Бошқаруви томонидан эсдалик совғалари топширилди ва энг яхши ўйинчи, энг яхши тўп урар ва энг яхши дарвозабон номинациясига сазовар бўлган банкирларимиз - футболистларимиз ҳам тақдирланди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ўтган йилги “Агробанк кубоги – 2021”  футбол баҳслари финалида Фарғона жамоаси биринчи, Қашқадарё жамоаси иккинчи ўринни олган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан