Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оҳангаронда банк хизматлари маркази иш бошлади
29.08.2022 13:54,  
24

Куни кеча Оҳангарон туманидаги Нуробод шаҳрида янги банк хизматлари маркази очилиши бўлиб ўтди.

Унда банк масъуллари ва туман ҳокимлиги, ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этди.  Ўз фаолиятини бошлаган мазкур янги марказдан Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ туманлари билан ёндош ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ва ташкилотлар банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Марказда 2 та банкомат, 1 та инфокиоск мавжуд бўлиб, 10 нафар ходим мижозларга хизмат кўрсатади.

Эндиликда ҳудуд аҳолиси узоққа бормай яқин жойдан пластик картадан нақд пул ечиш, кредит расмийлаштириш, тўловларни амалга ошириш каби 15 дан ортиқ банк хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Маълумот ўрнида: "Агробанк" АТБ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзининг муассасаларига эга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаси, 170 та туман (шаҳар) филиали, 150 га яқин банк хизматлари маркази, 371 та банк кассалари, 289 та халқаро пул ўтказмалари шахобчалари, 215 та валюта айирбошлаш шахобчалари орқали жисмоний ва юридик шахсларга сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан