Александр Лукашенко яширин инаугурацияни ўтказди

Александр Лукашенко яширин инаугурацияни ўтказди

Фото: БелТА давлат агентлиги

Александр Лукашенко олдиндан эълон қилинмаган инаугурация маросимини ўтказди ва расман президент лавозимига киришди. Беларус Телеграм каналлари эрталаб бундай имконият ҳақида огоҳлантириб, маросимнинг махфийлигини норозилик намойишларидан қўрқув билан изоҳлади.

Эрталаб НЕХТА телеграм-канали маросим 23 сентябр куни пешин вақтида ёки 27, 28 сентябр кунларидан бирида режалаштирилгани ҳақида хабар берди. Белорус расмий оммавий ахборот воситаларида ҳеч қандай эълон йўқ эди. Қонунга кўра, Лукашенко инаугурациясини сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай - яъни 9 сентябргача ўтказиши керак.

Яширин инаугурация жараёнидан лавҳа. Фото: «Пул Первого» Телеграм канали

Бугун эрталаб Минск марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди ва соат 11:00 атрофида автоуловлар сафи Александр Лукашенконинг ишчи қароргоҳи - Мустақиллик саройи томон йўл олди. Аввалроқ, Минскдаги Мустақиллик саройи яқинида техника ва ҳарбийларнинг тўпланиб қолганини пайқашган эди.

11:30 да БелТА давлат агентлиги Лукашенко президентлик лавозимини эгаллаганлиги ва инаугурация маросимига бир неча юз киши таклиф қилинганлиги ҳақида хабар берди. Расмий маълумотларга кўра, Лукашенко 9 август куни бўлиб ўтган сайловларда 80,1 фоиз овоз тўплаган.