“Америка” номли олтин унитазни топганга 125 минг доллар мукофот берилади

“Америка” номли олтин унитазни топганга 125 минг доллар мукофот берилади

Англияда ўғирлаб кетилган олтин унитазни топишда ёрдам берганларга 125 минг доллар мукофот ваъда қилинди, дея ёзади “Евроньюс”.

Ушбу унитаз жорий йилнинг 14 сентябрь куни Оксфордшир шаҳридаги Бленхейм саройида ўтказилаётган кўргазмадан ўғирлаб кетилган. Мукофот олмоқчи бўлганлар унитазнинг шикастсиз топилишига ва ўғриларнинг қўлга тушишига ёрдам бериши керак.

“Америка” номи берилган ва 18 каратлик олтиндан ясалган ушбу унитазнинг баҳоси 6 миллион долларга тенг бўлиб, унинг муаллифи италиялик рассом Маурицио Каттелан ҳисобланади. 2016 йилда “Америка” Нью-Йоркдаги Гуггенхайм музейида кўргазмага қўйилган ва 1 доллар эвазига ундан фойдаланиб кўришга рухсат берилган эди. Олтин унитазни қарийб 100 киши ишлатиб кўрди.