Антарктидада юз йилдан буён сақланиб қолган бир қоп пиёз топилди (фото)

Антарктидада юз йилдан буён сақланиб қолган бир қоп пиёз топилди (фото)

earth.com

Антарктидадаги Хат-Пойнт яриморолидан ичида қизил пиёзи бўлган ва тахминан юз йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб келаётган қоп топилди. Бу ҳақда Антарктика мероси фонди (Antarctic Heritage Trust) ташкилоти ўз Facebook саҳифасида хабар қилди.

Facebook.com

Топилма 1902 йилда британиялик қутб тадқиқотчиси Роберт Скотт томонидан қурилган “Discovery” (Кашфиёт) кулбасидан топилган.

Мутахассислар мавсумий мониторинг дастури доирасида ушбу пиёзларни ўрганишди. Таъкидланишича, пиёзлар эскирмаган ва улардан бирон бир моғор изи топилмаган.