Apple капиталлашуви биринчи марта $2 трлнга етди

Apple капиталлашуви биринчи марта $2 трлнга етди

Фото: EPA-EFE/JOHN TAGGART

Американинг Apple корпорацияси капиталлашуви тарихда биринчи марта икки триллион доллардан ошди. Сўнгги бир йилда компания акциялари деярли 60 фоизга қимматлашди.

Март ойида коронавирус пандемияси тарқалиши ва ишлаб чиқаришнинг қисман тўхтатилиши фонида Apple қиймати кескин пасая бошлади - компаниянинг капиталлашуви бир ой ичида 300 миллиардга камайиб, бир триллион долларга тушди. Кейинчалик, масофавий ишлаш учун технологияга бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда, Apple'нинг котировкалари тезда ўсишни бошлади.

Илгари фақат Saudi Aramco энергия компанияси капиталлашув даражасига $2 трлнга етган эди. Ҳозирда ушбу компания бозорда ҳаддан ташқари кўп нефт ва пандемия сабаб бўлган глобал иқтисодиётнинг пасайиши шароитида 1,8 триллион долларга баҳоланмоқда. 

Компания капитализацияси 1 триллионга етиши учун 42 йил вақт керак бўлса, 2 триллионлик маррани 2 йилда кесиб ўтди.