Apple келаси ойда iPhone 12 mini'ни тақдим қилиши мумкин

Apple келаси ойда iPhone 12 mini'ни тақдим қилиши мумкин

Apple ўзининг турли қурилмалари номида «mini» қўшимчасини ишлатиши билан ҳам машҳур: iPod mini, Mac mini ва iPad mini. Инсайдерларнинг хабарларига кўра, бу йил энди iphone 12'нинг ҳам «mini»си чиқади.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, купертиноликларнинг ўн иккинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта модел киради ва улар қуйидагича номланади:

  • iPhone 12 mini (5.4 дюймлик)
  • iPhone 12 (6.1 дюймлик)
  • iPhone 12 Pro (5.8 дюймлик)
  • iPhone 12 Pro Max (6.7 дюймлик)

Биз учун янгилик бўлгани – iPhone 12 mini модели, номидан ҳам англашилиб турганидек, энг ихчам айфон бўлади. Қолган барча параметрларига кўра у стандарт iPhone 12 билан бир хил, дейишмоқда.

Таъкидлаш керакки, бу – расмий хабар эмас, балки инсайдерлар томонидан чиқарилган кўплаб маълумотлардан биридир. Аслида эса iPhone 12 туркумидаги смартфонларнинг қандай номланишини кейинги ойда бўладиган тақдимотдагина аниқ билиб оламиз.