Apple'нинг симсиз ақлли қулоқчини: нарх ва хусусиятлари билан танишинг

Apple'нинг симсиз ақлли қулоқчини: нарх ва хусусиятлари билан танишинг

Apple фанатлари ҳозир iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдимотини сабрсизлик билан кутишмоқда. Лекин купертинолик корпорация кузда айфонлардан ташқари бошқа тур гаджетларни ҳам намойиш этади ва бугун улардан бири билан танишамиз. 

Янги маҳсулотлардан бири – AirPods Studio русумли тўлиқ ҳажмли симсиз қулоқчин бўлиб, инсайдер унинг хусусиятлари ҳамда нархи ҳақида маълумот берган. Унга кўра, мазкур қурилма оқ ва кул ранг тусларда таклиф этилиб, аккумулятори USB-C порти орқали қувватланади.

 

AirPods Studio овозни «ўта юқори сифатда» янграта олади. Қулоқчинга H1X процессори (номи ҳозирча тасдиқланмаган) ҳамда эквалайзер ўрнатилган. Бу девайс худди HomePod'даги сингари ишоралар билан бошқарув тизимига эга.

Шунингдек, AirPods Studio ўзининг бошга тақилган ё ечилганлигини ўзи аниқлаб, шунга мос ҳолда автоматик тарзда мусиқани тўхтатиб қўйиш ва келган жойидан давом эттириш қобилиятига эга.

Apple бу маҳсулотини сентябрдаёқ тақдим этиши, савдосини эса шу ёки келаси ойда бошлаши кутилмоқда. AirPods Studio учун 349 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган, демоқда инсайдер.