Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонга етиб келди
2.02.2020 19:17,  
613

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Помпео 2 февраль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

ЎзА нашри хабар беришича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки кун давом этадиган ташриф давомида АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Майкл Помпео ва Абдулазиз Комилов 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон - АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қилади, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.

Майкл Помпео эртага, 3 февраль куни Тошкентда «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.

У президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан