“Арчакўча”да пичоқбозлик оқибатида жароҳатланган йигитлардан бири вафот этди

“Арчакўча”да пичоқбозлик оқибатида жароҳатланган йигитлардан бири вафот этди

5 июнь куни соат 18.00 ва 19.00 орасида Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа автомобиль йўлида ёшлар орасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Натижада тўрт нафар ёшлар пичоқ билан жароҳатланган.

Шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, келишмовчилик иштирокчиларидан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Шифокорлар иккинчисининг ҳолатини оғир деб баҳоламоқдалар. Яна икки нафар йигитларга оғир тан шикастлари етган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов билан прокуратура органлари шуғулланмоқдалар.

Бугун ҳодисага алоқадор бир нечта шахслар қўлга олиндилар. Қолганларнинг шахсларини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.