Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Asia Alliance Bank япон ширкатига сотилади
7.01.2020 19:30,  
369

Asia Alliance Bank'нинг назорат пакетини Япониянинг Sawada Holdings ширкатига сотиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент қарорига таяниб, Спот нашри хабар бермоқда.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-20 декабр кунлари Японияга қилган ташрифидан сўнг амалга оширилди. Сафар сўнгида қатор шартномалар имзоланди ва инвестицион лойиҳа режаси ишлаб чиқилди.

Бу борада 48 та лойиҳа президент қарори билан тасдиқланди. Улар орасида AAB'ни Япониянинг Sawada Holdings ширкатига сотиш ҳам бор.

Битим қиймати $32 миллион (Марказий Банкнинг жорий курси бўйича 304.3 млрд сўм)га баҳоланмоқда. Керакли ҳужжатларни тайёрлаш апрелга, савдонинг ўзи эса майга мўлжалланган. Бунга жавобгар шахс қилиб Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Суннатулла Бекенов тайинланган.

Asia Alliance Bank 2009 йилда ташкил этилган. 2018 йилда активлари давлат ҳисобига ўтказилган. 2019 йил апрел ойида банкнинг 25 фоизини хорижий инвесторларга сотиш тасдиқланди. Яна 10 фоизини IPO орқали сотиш режалаштирилган.

Sawada Holdings Co. Ltd. - 1958 йилда ташкил этилган молиявий корпорация. У қимматли қоғозлар бозорида ишлайди, банк ва бошқа молиявий фаолиятлар билан шуғулланади.

Ширкат Марказий Осиё бозори учун бегона эмас. 2017 йилда у Қирғизистоннинг “Қирғизкоммерцбанк”даги улушини 52,9%га оширган. Бундан ташқари у Мўғулистоннинг энг йирик "Хон банки" назорат пакетига ва Россиядаги "Солид банки"нинг катта улушига эгалик қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан