Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банкрот бўлган Silicon Valley банкини рақиби сотиб олди
28.03.2023 05:18,  
33

First Citizens BancShares банкрот бўлган Silicon Valley Bank (SVB) активлари ва кредитларини сотиб олди, деб хабар беради ВВС.

SVBнинг қулаши март ойи бошида бошқа кредит ташкилотларининг барқарорлигига таҳдид солди. Натижада бутун дунё бўйлаб банк акциялари сезиларли даражада тушиб кетди.

Душанба кунги биржа савдоларида банк сектори улушлари ортиб бораётганига қарамай, бозор ҳануз хавотирда.

Кўплаб стартапларга қарз берган SVB сўнгги бир неча ой давомида оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Нотўғри бошқарув ва технология секторининг умумий ҳолати ҳам унга таъсир кўрсатди.

Банк давлат қимматли қоғозлари сотилганидан сўнг йўқотишларини қоплаш учун 2,25 миллиард доллар топа олмади.

АҚШ Федерал Депозитларни Суғурталаш Корпорацияси томонидан эълон қилинган SVB'ни сотиб олиш шартномасига кўра, душанба кунидан бошлаб банкнинг барча 17 та филиаллари First Citizens бренди остида очилади.

Корпорация SVB'нинг банкротлиги унинг суғурта жамғармасига 20 миллиард долларга тушганини эълон қилди.

SVB банкрот бўлганидан сўнг, унинг Британия филиали HSBC банки томонидан рамзий бир фунт стерлингга сотиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан