Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aston Martin “Феррари”га рақобатчи тайёрлайди
8.08.2016 05:09,  
8

Aston Martin ўрта моторли спорт автомобили устида ишлаётганини Carscoops хабар қилмоқда. Автомобиль яқин тўрт йил ичида тайёр бўлмайди, чунки ҳозирда компания AM-RB 001 янги авлод гиперкари устида ишлаш билан банд, деб ёзади carzone.uz.

AM-RB 001 2018 йилдан савдога чиқарилади. Авторусум прототипи ўтган ойда намойиш этилди. Ялпи версияси 100 нусха ишлаб чиқарилади. Гиперкар икки турда: йўл учун ва трек учун.

Прототипни атмосферали V12 двигатели ҳаракатга келтиради. Гиперкарнинг динамик хусусиятлари, ҳозирча, сир тутиляпти. Норасмий даракларга кўра, 900 от кучига эга. 100 км/соат тезликка 2 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги соатига 320 км.

Яқин етти йил ичида компания етти янги автомобилни тақдим этмоқчи. Улар уч спорткар, икки Lagonda седани, DBX кроссовери ва янги фахрий русумдан иборатдир.  Ҳар йили биттадан янги машина кўрсатиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан