Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилади

Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилади

Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Азимжон Асқаровнинг рафиқаси, ўғли ва бошқа оила аъзоларининг унинг Ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши ҳақидаги мурожаатига биноан Қирғизистон томони билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Ўзаро музокаралар натижаси бўйича А. Асқаров оила аъзоларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг талабларини қаноатлантириш юзасидан келишувга эришилди.