Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Ўзбекистон Қозоғистон билан рақобат қилиб хориж капиталига йўл очмоқда
13.11.2019 18:39,  
322

Ўзбекистоннинг хориж капитали учун очила бошлагани Марказий Осиёда “соғлом рақобат”ни келтириб чиқаради. Бу ҳақда ХВФ маълумотларига таяниб Bloomberg нашри хабар берди.

“Ўзбекистон ижобий маънода чет эл инвестицияси учун Қозоғистон билан рақобат қилади. Рақобат иккала мамлакатнинг шаффофлигини, уларнинг сиёсати ва бизнес муҳитини яхшилашига ёрдам беради”, - деди сешанба куни Нур-Султондаги интервьюда ХВФнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Марк Хортон.

ХВФ маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси Қозоғистонникидан 1,5 баробар кўп, бироқ иқтисодиёти 3 баробар кичкина.

Хортоннинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати ХВФнинг сиёсий маслаҳатлари ва техник ёрдамларига қизиқади. Кеча қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонунда ҳам ХВФ экпертлари ўз маслаҳатлари билан ёрдам берган.

Жаноб Хортон, шунингдек, Ўзбекистонга Қозоғистоннинг чет эл сармояларини жалб қилиш борасидаги тажрибасини ўрганишни маслаҳат берди.

Қозоғистон иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, ўзаро савдо ҳажми 2016 йилдаги 1,5 млрд. доллардан 2018 йилда 2,5 млрд. долларга ортган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан